Линклар

Истамбулда Афғонистон бўйича учрашув бошланди


Мақсад 28 январ куни Лондонда бўлажак халқаро анжуман арафасида Афғонистон можароси бўйича муштарак ёндашув ишлаб чиқишдан иборат.

Туркия президенти Абдулла Гул мезбонлик қилаётганган учрашувда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай, Покистон президенти Осиф Али Зардорий, шунингдек, Афғонистонга қўшни бўлган давлатлар, жумладан Эрон, Тожикистон, Хитой ва Россия расмийлари иштирок этмоқда.

Йиғилишда НАТО ва Европа иттифоқи расмийлари билан бирга Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд ҳам қатнашмоқда.

Истанбул йиғилиши якунида қўшма баёнот эълон қилиниши режаланган.
XS
SM
MD
LG