Линклар

logo-print

Хайрулла Ҳамидовнинг онаси ҳукуматдан мурувват кутмоқда

  • Абдулла Искандар

Кўпчилик мухлислари Хайруллани унинг "Ислом - Ҳақ дин" деб номланган видеодастурларида муҳрланган ушбу қиëфада эслашади.

Кўпчилик мухлислари Хайруллани унинг "Ислом - Ҳақ дин" деб номланган видеодастурларида муҳрланган ушбу қиëфада эслашади.

Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармаси тергов ҳибсхонасида сақланаëтган таниқли футбол шарҳловчиси ва исломий дастурлар муаллифи Хайрулла Ҳамидовнинг яқинлари¸ давлатга қарши бирор ëмон иш қилмаган Хайрулланинг тез кунларда озодликка чиқарилишига умид қилмоқда.

Беш кундан бери қамоқда сақланаëтган ўзбекистонлик таниқли журналист ва спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидовни Тошкент вилояти ИИБ тергов ҳибсxонасига бориб кўрган адвокат Алишер Зайниддиновнинг Озодлик радиосига айтишича¸ маҳбуснинг аҳволи яхши.

Озодлик: Яхшимисиз¸ соғликларингиз яхшими?

Алишер Зайниддинов: Ҳа¸ раҳмат.

Озодлик: Мен Озодлик радиосидан Абдулла Искандар бўламан. Хайрулла Ҳамидовнинг иши қанақа бўлаяпти¸ деб сўрамоқчи эдим.

Алишер Зайниддинов: Тергов бўлаяпти. Ҳаммаси қонуний олиб борилаяпти. Ҳозир ҳеч қанақа ўзгариш йўқ.

Озодлик: Сиз охирги марта у киши қачон кўрдингиз?

Алишер Зайниддинов: Кеча кирганман. Ҳар кун кўраманку.

Озодлик: Аҳволлари қандай? Тингловчилар сўраяптида.

Алишер Зайниддинов: Соғлиғи яхши¸ руҳан тетик. Тушкунликка тушмаган.

Озодлик: Гаров бўйича олиб чиқиш масаласи қандай бўлаяпти?

Алишер Зайниддинов: Бунга ҳеч нарса дея олмайман.

Озодлик: Ўзи Ўзбекистонда гаровга олиб чиқиш ҳолатлари бўйича практика борми?

Алишер Зайниддинов: Практика бор.

Озодлик: Яна нималарни айта оласиз?

Алишер Зайниддинов: Мен ҳозир гапиришим мумкин бўлган ҳамма нарсани гапирдим. Бошқа ҳеч қанақа қўшимча йўқ.

Озодлик: Ҳозир қаерда у?

Алишер Зайниддинов: Тошкент вилояти ИИБ тергов ҳибсхонасида.

Озодлик: Шароитлари қанақа? Ичкари совуқмасми?

- Йўқ¸ ҳаммаси нормалний. Еб-ичишлари яхши¸ иссиқ жой¸ дейди Алишер Зайниддинов.

Бундан бир кун олдин Зайниддинов қамоқда қолаëтган Хайрулла Ҳамидов иши юзасидан шикоят ëзган эди.

Қамоқда қолаëтган журналист Хайрулла Ҳамидовнинг онаси Муқаддас ая Озодлик мухбири билан суҳбатда ҳукумат етакчиларидан ўғлини озод этишни кутаëтганини айтади.

Озодлик: Журналист Абдулла Искандарман.

- Яхшимисизлар болам.

Озодлик: Ўзингиз яхшимисиз? Соғликларингиз яхшими?

- Раҳмат¸ Худога шукур. Ўтирибмиз.

Озодлик: Мен боя Хайрулланинг адвокати Алишер билан гаплашдим. Ëнига кириб чиқдим¸ аҳволи яхши деди.

- Бизга ҳам яхши дейишаяпти. Худо хоҳласа ҳукуматимиз ўзи ëрдам бериб¸ Худо хоҳласа яхши бўлади¸ деяпти.

Озодлик: Ким айтди буни?

- Мен энди уйда ўтирган онасиман. Кампирман. Энди шунақа яхши дейишаяпти. Пойлаб ўтирибмиз. Мана шундай давлатимиз бор¸ ëрдам беришар¸ қарашар.

Озодлик: Сиз ўзингиз кириб кўрдингизми?

- Йўқ¸ мен бормадим. Мен кампир одамман. Чиқа олмаяпман. Болалар қатнаб юришибди. Энди¸ Худо хоҳласа¸ Ўзбекистонда ишлаб юрган бола. Ўзбекистон қараб турмас у болага. Қилиб берар. Чиқариб юборар. Ҳамма жойда давлатимиз учун ишлаб юрибдию. Бир ëмон иш қилмаган у. Шуни энди Оллоҳдан сўраб ўтирибмиз болам¸ дейди Хайрулла Ҳамидовнинг онаси.

Эслатамиз, 21 январда қамоққа олинган 35 ёшли журналист Хайрулла Ҳамидов илк бор Ўзбекистон телевидениесида футбол шарҳловчиси сифатида қилган чиқишлари, сал сўнгра пойтахтдаги “Наврўз” радиоси орқали эфирга узатилган “Холислик сари” эшиттириши, кейинчалик эса “Одамлар орасида” ва “Чемпион” каби газеталардаги фаолияти билан ўзбекистонликлар орасида шуҳрат қозонган.

Озодлик таҳририяти журналистнинг яқинлари ва Тошкентдаги мустақил манбалардан олинган мана шу хабарларга аниқлик киритишда давом этмоқда ҳамда воқеалар ривожи билан сизни таништириб боради.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG