Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:19

Карзай террорчиликка қўл урмаган Толибларни муросага чақирди


Афғонистонга қўшни давлатлар етакчилари ва расмийлари кеча Истамбулда бўлиб ўтган учрашув чоғида президент Ҳамид Карзайнинг Толибон вакилларини зўравонликдан воз кечишга кўндириш учун уларга имтиёз бериш режаларини қўлаб-қувватлади.

Покистон Президенти Осиф Али Зардорий ҳамда Эрон, Тожикистон, Хитой ва бошқа қўшни мамлакатлардан расмийлар қатнашган йиғин якунида бунга оид қўшма баёнот қабул қилинди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Карзай террорчиликка қўл урмаган Толибларни муросага чақирди.

- Албатта, фақатгина ҳарбий йўл билан муаммони ҳал этиб бўлмайди. Биз можаронинг тинч йўл билан ҳал этиш устида кўпроқ иш олиб боришимиз лозим. Айниқса, Афғонистондаги Толиблар ҳақида гап борар экан, айниқса Ал-Қайда ва бошқа террорчи тармоқларга алоқаси бўлмаган Толиблар ҳақида гапирадиган бўлсак, улар билан билан музокара қилиш ва сиёсат, иқтисодий имтиёз ва кўндириш воситасида келишувга эришиш ниятидамиз,- деди Карзай.

Афғон етакчиси пайшанба куни Лондонда бошланадиган Афғонистон бўйича халқаро анжуманда зўравонликдан воз кечишга тайёр бўлган Толиб жанггарилари билан муросага эришишга оид режаларини Ғарбдаги иттифоқчилар қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG