Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:39

Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида отишма рўй берди


Жанубий Кореянинг Yonhap хабар агентлигига кўра, Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида отишма рўй берган. Хабар қилинишича, воқеа иккала томон ўртасидаги тортишувларга сабаб бўлиб келадиган денгиз чегара ҳудудида рўй берган.

Айтилишича, аввал Шимолий Корея артиллерия қуроларидан бир неча марта ўқ узган, кейин Жанубий Корея томони ҳам ўт очган.
Талафотлар ҳақида хабарлар йўқ.

Жанубий Кореядан олинган хабарларга кўра, Шимолий Корея сешанба куни ўзининг ғарбий соҳиллари яқинида кемаларнинг сузишини тақиқилаб қўйган. Икки давлат ўртасида баҳсларга сабаб бўлиб келадиган бу ҳудуд устида ўтган ноябрда ҳам қисқа муддатли тўқнашув рўй берган эди.
XS
SM
MD
LG