Линклар

logo-print

Бағдодда яна портлаш. 17 киши ҳалок бўлди


Кеча Бағдодда суд-тиббий экспетриза биноси олдида худкуш шахс амалга оширган портлаш оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди. Полициянинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг аксарияти полциячилардир.

Бир кун аввал Ироқ пойтахтидаги бир неча мехмонхона олдида содир этилган худкуш ҳужумларда 36 киши ҳалок бўлган эди.

Ироқ хавфсизлик кучлари Британияда ишлаб чиқарилган ва самаралилиги шубҳа остига олинаётган бомбани аниқловчи мосламаларни ишлатади. Ўтган ҳафта ADE 651 русумидаги мослама тегишли тарзда ишламаслигига оид хабарлар пайдо бўлганидан кейин Британия расмийлари уни сотишни тақиқлаб қўйган эди.

АҚШ ҳарбийлари ҳам мазкур асбобнинг самарасизлигидан огоҳлантириб келганига қарамасдан, Ироқ хавфсизлик кучлари уни ишлатиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG