Линклар

Британиянинг собиқ расмийси Ироқ истилоси ноқонуни бўлганини баён қилди


2003 йилдаги Ироқ истилосидан аввал Британия ташқи ишлар вазирлигида ҳуқуқий маслаҳатчи лавозимида ишлаган Майкл Вуд вазирлик мутасддиларига Ироққа бостириб кириш халқаро қонунларга хилоф экани ҳақидаги хулосаларини тақдим қилганини баён қилди.

Ироқ урушига оид мустақил тергов олиб бораётган комиссияга кўрсатма берган Форин офиснинг собиқ маслаҳтчиси “куч қўлланиши БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан маъқулланмагани ва бунга халқаро қонунлар бўйича бошқа асослар бўлмаган”, дея таъкидлади

Вуд Британия ҳукумати расмийларига Ироқда режимни ўзгартириш уруш учун асос бўла олмаслигини бир неча маротаба айтганини таъкидлади.

Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэйр мустақил тергов комиссияси олдида жума куни кўрсатма беради.
XS
SM
MD
LG