Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:44

Маҳбуслар пора эвазига амниястияга тушган


Тожикистон расмийларига кўра, наркотиклар савдосида айбланиб қамалган махбуслар пора эвазига амнистияга туширилган.

Озодлик радиоси тожик хизматининг Тожикистон коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбари Фаттоҳ Саидовга таяниб хабар қилишича, икки нафар прокурор ва судья ноябрда эълон қилинган амнистия бўйича махбусларни озод қилиш учун пора олганлик айби билан ҳибсга олинган.

Саидовга кўра, амнистияга тушганларнинг кўпчилиги пора берган.

Ноябр амнистиясида жами 5000 маҳбус озод қилинди ёхуд уларнинг қамоқ муддати қисқартирилди.
XS
SM
MD
LG