Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:38

Давос форумининг хавфсизлик хизмати бошлиғи ўз жонига қасд қилди


Давос иқтисодий форумининг хавфсизлик хизмати бошлиғи мехмонхонадаги номерида ўлик ҳолда топилди. Расмийларга кўра, 61 яшар Швецария полицияси зобити Маркус Райнхардт ўз жонига қасд қилгани шумон қилинмоқда.

Унинг жасади Давосдаги мехмонхона номерида сешанба куни, Давос иқтисодий форуми бошланишидан бир кун олдин топилди.

Швейцария расмийлари Давос форумида хавфсизликни таъминлаш учун тўрт минг аскар сафарбар қилинишини маълум қилган.

Форумда икки ярим минг киши, жумладан 30 давлат раҳбари ва 60дан зиёд вазирларнинг қатнашиши кутилмоқда.

Қўшни Австрия расмийлари ҳам қўшимча аксарларни юбориш ниятини билдирган.
XS
SM
MD
LG