Линклар

Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиқди


Бош вазир Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати бугун истеъфога чиқди.

Бу ҳақда Олий мажлиснинг Қуйи палатаси раиси Дилором Тошмуҳамедова маълум қилди.

Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ янги таркибдаги парламент ўз ишини бошлагач, амалдаги ҳукумат истеъфога чиқиши шарт.

Эндиликда янги ҳукумат таркиби парламент тасдиғидан ўтгунга қадар вазирлар ўз лавозимларини давом эттирадилар.

Ўзбекистон янги ҳукуматининг қачон эълон қилиниши ҳозирча аниқ эмас, бироқ таҳлилчилар фикрича, янги ҳукумат таркибида сезиларли ўзгаришлар бўлмайди.

Сўнгги хабарларга кўра, мамлакат президенти Ислом Каримов Бош вазир лавозимига амалдаги ҳукумат раиси Шавкат Мирзиёев номзодини тақдим қилган.

XS
SM
MD
LG