Линклар

logo-print

Швейцария ўзбек маҳбусига бошпана берди


АҚШнинг Гуантанамо қамоқхонасидан озод қилинган Ўзбекистон фуқароси Швейцарияга кўчирилди.

Бу ҳақда Ройтерс ахборот агентлиги АҚШ Адлия вазирлигига таяниб хабар тарқатди.

Ҳозирча Швейцарияга кўчирилган ўзбекистонликнинг исми ошкор қилинмади. Бундан бир ой муқаддам Швейцария Адлия вазири ўз ҳукумати ўзбек маҳбусига бошпана бериши ва иш билан таъминлашини маълум қилган эди.

АҚШ расмийлари 2006 йилда берган маълумотга кўра, Гуантанамода жами олти нафар ўзбек сақланган.

2009 йилнинг октябр ойида Ирландия ҳукумати Гуантанамода сақланаётган ўзбек маҳбусларидан икки нафарига бошпана берган эди.
XS
SM
MD
LG