Линклар

Меркел Карзай билан учрашди


Германия канцлери Ангела Меркел бугун Берлинда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан музокаралар ўтказди.

Учрашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида гапирган Ангела Меркел немис қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш борасида аниқ муддат белгилаш катта хато бўлиши ва бундай ҳаракат толибонни зўравонликларга ундаши мумкинлигини таъкидлади.

- Фикримча, аскарларни чиқариш борасида аниқ муддат белгилаш хато бўлади, боиси биз воқеалар ривожини олдиндан айтиб бера олмаймиз ҳамда бундай ҳаракатлар билан толибонга ҳужумлар уюштириш учун имконият беришни истамаймиз, деди Берлинда Германия канцлери.

Сешанба куни Ангела Меркел ўз ҳукумати Афғонистонга қўшимча 500 ҳарбий юборишга қарор қилганини эълон қилди.
Бундан ташқари, Меркел хоним Германия келаси уч йил ичида Афғонистонга кўрсатилаётган ёрдам кўламини 430 миллион еврога етказишини маълум қилди.

Германиядан сўнг Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Буюк Британияга йўл олади. 28 январ куни Лондонда Афғонистон масаласига бағишлаб йирик халқаро анжуман ўз ишини бошлайди.
XS
SM
MD
LG