Линклар

logo-print

Пхеньян ва Сеул бир-бирини огоҳлантирди


Сариқ денгизда Шимолий Корея қўшинларининг ҳавога ўқ узишига жавобан Жанубий Корея денгиз қўшинлари ҳам огоҳлантирув ўқи узди.

Хабарларга кўра, ушбу воқеа икки давлат чегарасидаги баҳсли ҳудудда рўй берган.

Шимолий Корея мазкур ҳудудда ҳарбий машқлар ўтказилаётгани ва ракета синовлари давом эттирилиши хусусида огоҳлантирди.

Жанубий Корея Мудофаа вазири матбуот вакили расмий Пхеньянни минтақадаги вазиятни кескинлаштираётганликда айблади.

-Шимолий Кореянинг бу каби ноқонуний ҳаракатлари натижасида минтақадаги вазият кескинлашмоқда ва биз бундан жиддий хавотирдамиз. Биз уларни бу каби ноқонуний ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирамиз, деди Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги матбуот вакили.
XS
SM
MD
LG