Линклар

logo-print

Освенцим қурбонлари хотирланмоқда


Полшада Освенцим концентрацион лагери озод қилинганининг 65 йилиги нишонланмоқда.

Собиқ СССР қўшинлари 1945 йилнинг 27 январ куни Освенцим лагерини немис қўшинларидан озод қилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, уруш йиллари давомида фаолият юритган ушбу лагерда бир ярим миллион фуқаро, асосан яҳудийлар нацистлар томонидан ўлдирилган.

Ушбу санага бағишлаб Освенцимда хотира тадбирлари ўтказилмоқда ва ушбу тадбирда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва Полша ҳукумати етакчиларининг қатнашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG