Линклар

logo-print

Эркин микрофон - "Ҳадеб Хайрулла деяверманглар..."

  • Садриддин Ашур

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Таниқли футбол шарҳловчиси ва диний-маърифий дастурлар муаллифи Хайрулла Ҳамидов 21 январ куни ҳибсга олинганидан бери унинг юзлаб мухлислари Озодликдан ҳар куни у ҳақда ахборот бериб туришни сўраса¸ айримлар бир одам атрофида айланавермасликни тавсия қилмоқда.

“Мен Одилбекнинг қаердалигини биламан”

Ўз исмини билдирмаган ва фақат савоб учун бу хабарни етказаётганини айтган ўзбекистонлик, 5 йилдан буён бедарак йўқолган ўзбекистонлик Одилбек Султонов ҳақида янги маълумот берди.

- Ўтган йилги эшиттиришларингиздан бирида бир болани бедарак йўқолган¸ деб берган эдингизлар.

Озодлик: Қаердан?

- Хоразмдан Одилбек Султонов деган бола. Ўша бола Қозоғистоннинг Петропавловск областининг Сергеевка районининг началник милициясиникида ишлаяпти. Кетганига беш йил бўлган. Ота-онаси “Беш йил бўлди. Дараги йўқ” деб телефон қилган экан.

Озодлик: Началник милициянинг уйида деяпсизми? Сиз ўша боланинг аниқ ўша ерда эканлигига кафолат бера оласизми биз унинг ота-онасига етказсак?

- Аниқ ўша ерда. Аниқ ўша ердалигига кафолат бераман.

Озодлик: Ўзингизни таништирмадингизку.

- Бунинг аҳамияти йўқ¸ дейди бизга қўнғироқ қилган илк суҳбатдошимиз.


“Ёзмаган жойим қолмади”

Наманганлик Набижон Абдувалиев Ўзбекистон ҳукумати музлатилган заёмлар пулини тўламаётганини айтар экан, бу ҳақда ёзган аризалари ҳеч ким томонидан эътиборга олинмаётгани ҳақида гапирди:

- Мен Совет даврида туғилган бўлсам¸ ўша даврда пенсияга чиққанман. 40 йиллик иш стажим даврида енгил машина оламан деб 17 минг сўм пул йиққанман. Қайта қуриш бўлди¸ у бўлди. Мен заëмдан йиққан эдим. Купон пули¸ бошқа қилиб совет заëмини Ўзбекистон заëмига алмаштирди. Заëмга алмаштириб 1000 сўмини 1 сўм қилиб¸ 12 минг сўмга иккита енгил автомобил берар эди¸ бир кило гўшт ҳам бермади. Бунақа ишлар сон мингта.

Бизнинг Ўзбекистонда асосий ҳукмрон президент. Президентдан бўлак на суди¸ на СНБ си¸ на прокуратураси ишлай олади. Олий Мажлиснинг бир пуллик аҳамияти йўқ. Сенати бўлса ундан баттар. Мен ўтган давр мобайнида Сенатга пленум қарори бўйича 14 марта хат ëзганман. Чиқаргани тўғри ëки нотўғри деб бирор марта жавоб бергани йўқ. Ҳаммасини Олий судга юборади¸ Олий суд унисига¸ униси бунисига¸ лўттибозлик билан қолиб кетаяпти. Мен ўшаларни секин-секин эфир орқали узатсам¸ халқим эшитса. Амалдорларнинг устидан судга берсангиз¸ бож тўлаш керак дейди. Мен ўз ҳуқуқимни тиклаш учун судга мурожаат қилиб¸ яна судга пора бераманми? Булар халқни эшитмаса¸ ким эшитади?

Озодлик: Шу гапларингизни эфирга берамиз.

- Керак бўлса тайëрлаб¸ кейин хабар бераман. Битта калта хат ҳам бор янаги сафар учун. Президентнинг қарзи қиëмат бўлмасин¸ қарзни бер деб ëзган эдим ўзига.

Озодлик: Янаги сафар шуни хат қилмасдан гап қилиб гапириб берасиз.

- Биз телефонни Озодлик телефон номерини айтгандан кейин сотиб олганмиз. Биз телефонга гапиришни ҳам билмаймиз.

Озодлик: Мана гапираяпсизку.

- Сизга анча ўргандимда. Гапга ўтгандан кейин хаëлдан чиқиб қолади.

Озодлик: Қоғозга қараб гапириб берасизда чиройли қилиб.

- Шундай қиламизда. Суд менга “Қисман қаноатлантирилсин” деган ажрим берган эди. Маънавий зарар деб 3 миллион доллар талаб қилганман. Почта харажатларига 4 миллион ўзбек сўмида талаб қилганман. Тошкент шаҳар суди Абдуқодирова кассация тартибида кўрганда¸ “Пулни Наманган беради тоға” деган эди.

Озодлик: Набижон ака¸ бу бошқа мавзу. Буни кейин гаплашамиз майлими?

- Бўпти хўп. Саломат бўлинг. Вақти-вақти билан телефон қилиб турсангиз ҳам майли. Сизлар учун ҳар доим телефонни кўтариб юраман. Катта раҳмат сизга. Ишларингизга омад¸ дейди наманганлик Набижон ота.


“Наманган обод бўлаяпти”

Озодликка сим қоққан яна бир наманганлик шаҳарда бўлаётган ободончилик ишлари тўғрисида гапиради:

- Наманганда ҳозир бузилиши ишлари кетмоқда ака.

Озодлик: Қанақа бузилиш? Нималар бўлаяпти?

- Йўл чеккасидаги пастқам-пастқам уйлар бузилаяпти. Катта-катта зданиелар қурилмоқда. Наманганни иккинчи пойтахт қилиш режада бор экан. Ўшанга Гулнора Каримова келиб бошқарар эканлар. Ўшанга Оқсарой қурилмоқда.

Озодлик: Қаерда қурилаяпти? Марказдами?

- Ҳа.

Озодлик: Ободончилик ишлари жуда авжидами?

- Ҳа. Наманган шаҳрида Бобур боғи бузилиб¸ парк қилинмоқда. Ҳамма ëқда йўллар кенгайтирилмоқда.

Озодлик: Сизга ким “Гулнора Каримова келар экан” деб айтди?

- Кўчада шунақа миш-миш бор.

Озодлик: Йўлнинг четидаги одамларнинг уйлари бузилаяпти дедингиз. Уларга компенсация берилаяптими?

- Ҳа¸ товон пули берилмоқда¸ лекин йўл бўйига пулдор одамларга икки этажли уй қурдирмоқда.

Озодлик: Сиз наманганлик экансиз. Бунга сизнинг фикрингиз қандай?

Яхши. Ривожланиш бор¸ дейди наманганлик суҳбатдошимиз.


Озодлик яна танқид қилинди

Сирдарёлик суҳбатдошимиз Озодлик радиоси эшиттиришларига танқидий муносабат билдирди.

- Эшиттиришларингиз ҳақида бир-иккита фикрларим бор эди.

Озодлик: Марҳамат.

- Эшиттиришларингиз бир-иккита одам атрофида айланиб қолаяпти. Одам десак ҳам бўлмас. Мухолифат деган фақат уч-тўртта одам олдида айланаяпсизлар. Бу тингловчиларнинг ихлосини маълум даражада қайтаради. Мухолифат атрофида ҳадеб айланавериш одамларни зериктиради. Бундан ташқари¸ фақат Ўзбекистон ҳақида айланавермай дунëда юз бераëтган бошқа воқеалар ҳақида ҳам маълумот бериб турсангизлар яхши бўларди. Мана Хайрулла Ҳамидовни¸ билмадим сизга қандай туюладию¸ худди зўр воқеа чиқиб қолгандай бир-бирларингизга гал бермай гапирасизлар. Бу энди жуда катта оламшумул воқеа эмаску. Масалан¸ қанча одамлар қамалиб ëтибди.

Озодлик: Сиз Хайрулла Ҳамидовни танийсизми ўзи?

- Футбол шарҳловчиси бўлиб юрган пайтда эшитганман. Телевизорда кўрганман.

Озодлик: Ўзингиз қаердан бўласиз?

- Сирдарë вилояти¸ Ховос туманидан.

Озодлик: Хайрулла Ҳамидовнинг 100 минглаб мухлислари бор экани ва ...

- Айтаяпманку¸ мен ҳам эшитдим. Футбол шарҳловчиси бўлганда эшитдим. Жўяли-жўяли фикрлари бор.

Озодлик: Бизга интернетда ëзиб¸ телефон қилиб ҳар куни сўрашаяпти.

- Эшитаяпман¸ лекин ҳадеб бир одамнинг атрофида айланавериш шартми? Бошқа қанча қамалаëтганлар бор. Улар ҳақида гапиринглар. Бундан ташқари ҳам яхши ишлар бўлаяпти. Масалан¸ мана пластик карточка чиқиб кетди. Қишлоқ одамларини қийнаб қўяяпти ўша. Ҳамма пулни алмаштириб келиш учун банкка бориб келишга мажбур. Банкоматлар йўқ пул алмаштиришга. Мана шу нарсалар ҳақида гапиринглар.

Озодлик: Ҳар иккита эшиттиришнинг биттаси пластик карточка ҳақида бўлаяптику. Гапираяпмизку.

- Йўқ. Масалан мен унда-бунда эшитмасам эшитмаяпман¸ дейди сирдарëлик тингловчимиз.


“Мусофирдаги ўзбек аёлларини ҳақорат қилманг!”

Аввалги эшиттиришларимизда Москвада ишлаётган ўзбекистонлик Жаҳонгир Ўзбекистондан борган аёл ва қизларнинг 75 фоизи ёмон йўлларда юраётгани ҳақида гапирган эди. Бироқ Москвадан қўнғироқ қилган бу суҳбатдошимиз муҳожирлик ва мусофирликда юрган ўзбек аёлларини бундай ҳақорат қилмасликни сўради.

- Ассалому алайкум.

Озодлик: Ассалому алайкум опажон. Яхшимисиз?

- Ўзларингиз яхшимисизлар?

Озодлик: Раҳмат. Ҳорманглар энди мусофирчиликда.

- Раҳмат. Мана юрибмизда секин. Ўша аканинг гапига биз умуман қаршимизда. 100 фоиз аëллардан бир фоизи шунга мажбур бўлиши мумкин. Мана ўзингиз биласиз¸ мусофирчиликнинг нонини ейиш жуда қийин. Ëш-ëш йигитлар юрибди мана. Катта ëшли аëллар ҳам¸ ëш қизлар ҳам мажбурликдан чиқаяпти. 15 ëшдан 60 ëшгача қиз дейсизми¸ аëл дейсизми ҳамма юрибди. Иложи йўқ. Ўзбекистонда тирикчилик умуман қийин бўлаяпти. Менинг ҳам учта фарзандим бор. Хўжайиним уйда. Соғлиги яхши эмас. Илож йўқ. Савдо қилишга мажбурмиз.

Озодлик: Ўзбекистонликлар кўпми?

- Кўп¸ ниҳоятда кўп. Ўтган сафар кузида 400 нафар аëл ишлади. Уларнинг ичида 16-17 яшар қизлар бор. Бир фоиз аëл¸ яъни кимдир ўшанга мажбур бўлиши мумкин. Аммо ўша акага мутлақо қаршимизда. Жаннат оналар оëғи остида. Бунчалик паста уриб юбориш шарт эмас. Ўша акани ҳам она туққан.

Озодлик: “Ўзбекистондан келганларнинг ҳаммаси ҳам маънавий бузуқ эмас. Улар бу ерга тирикчилик учун¸ ишлагани келган. Оғир шароитларида ишлаяпти” демоқчисизда.

- Ҳа¸ шунақа. Иложимиз йўқда. Савдо қиламиз биз. Наманган вилояти¸ Поп туманидан келганмиз. Кўпчиликмиз биз ҳам. Уйга 5-7 ойлаб¸ бир йиллаб бормаймиз. Ўзбекистонда иш бўлмаса¸ пул бўлмаса¸ дейди Москвада меҳнат қилаëтган ўзбекистонлик аëл.

******************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG