Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:40

Тошкентда кўча номлари яна ўзгарди


Бугунги Тошкент кўчалари номлари шундай кўринишда.
Бугунги Тошкент кўчалари номлари шундай кўринишда.

Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги Топонимика комиссияси шаҳардаги қатор кўча ва массивлар номларини ўзгартирди. Топонимика комиссияси қарори билан баъзи тарихий номлар ҳақли равишда қайта тикланиши билан бир қаторда баъзи кўчаларга чиройли, поэтик номлар ҳам берилди.Лекин комиссия қарорининг мунозарали жиҳатлари ҳам бор.

Эски сарикўллик Бахтиёр бугун жуда эрта турди. Бешариқдаги дўстиникига наҳорги ошга бориши керак. Машинасида йўл-йўлакай Тузелга ўтиб, кеча оқшом келишиб олганидай, тўйга бирга бориш учун отасини олди. Оҳанрабога етганида, машинаси юрмай қўйди. Бензини тугабди. Бахтиёр Қозитарновдан бир пақир бензин топиб келиб, Бешариққа етгунича, ош тугаб, қозонни ювиб қўйишибди.

Келтирганимиз тўқима информацияни Ўзбекистон халқ шоири, Тошкентнинг Олмазор маҳалласида туғилган Шукрулло домла тушунди.

Лекин тошкентликларнинг янги авлоди бу информацияни тушуниши даргумон: Бешариғи қаердаю Қозитарнови қаерда?

Ҳазил информациямизнинг тошкентликлар янги авлоди тушунадиган варианти будир:

Бехтерев кўчасида яшайдиган Бахти бугун жуда эрта турди. Шолохов кўчасида яшайдиган дўстиникига наҳорги ошга бориши керак. Машинасида йўл-йўлакай у Ғалабанинг 40 йиллиги массивига ўтиб, кеча оқшом келишиб олганидай, тўйга бирга бориш учун отасини олди. Строительная кўчасига етганида, машинаси юрмай қўйди. Бензини тугабди. Бахти Аъзам Xўжаев кўчасидан бир пақир бензин топиб келиб, Шолохов кўчасига етгунича, ош тугаб, қозонни ювиб қўйишибди.

www.gazeta.uz сайтининг хабар қилишича, Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги Топонимика комиссияси шаҳардаги қатор кўча ва массивлар номларини ўзгартирди.

Ҳазил информациямизнинг биринчи вариантида ўша ўзгартирилган номлар келтирилди.

Тошкентнинг жонли тарихи, ёши бир кам 90 га чиққан Шукрулло домла кўча номлари ўзгартирилганидан хурсанд бўлди. Тўғри иш қилишибди, деди домла.

- Албатта тўғри. Масaлан Москвага ўхшаган эски номлар борку. Tарихий номлар бор. Ғирт ўрисча. Эшитганингизда¸ ўриснинг ҳаëти кўз олдингизга келади. Шунинг учун эски номларни сақлаш ўзбекнинг қадимги ҳаëтини ëдингизга солиб туради. Бу жуда муҳим. Масалан¸ бизларнинг кўчанинг номи Эски Ўрда эди. Ғафур Ғулом туғилган кўчани Қўрғонтеги дерди. Энди ўйлайсизки¸ “Қўрғонтеги бир вақтлар қўрғон бўлган эканми. Бунинг сабаби бўлса керак. Нега бизнинг маҳаллани Эски Ўрда дейишади. Бу ерда ўрда бўлганми?” деб ўйланади. Энди шуни олиб ташлаб ўрнига Хризантема қўйган. Хризантемани ким билади? У япон гули. Ишқилиб совет даврида оғизга келган номни ўзгартираверишган. Қадимда кўчаларнинг номи ўша ердаги одамларнинг ҳаëтидан келиб чиқиб қўйилган эди. Маъно бор эди. Қайтaдан ўша номлар тикланган бўлса¸ уни табриклаш керак¸ дейди Шукрулло домла.

Топонимика комиссияси қарори билан баъзи тарихий номлар ҳақли равишда қайта тикланиши билан бир қаторда баъзи кўчаларга чиройли, поэтик номлар ҳам берилибди.

Масалан, Шайҳoнтоҳур туманидаги битта кўчани "Соғинч", деб номлашибди. Тошкентда "Интизор" кўчаси ҳам бор. Яхшида!

Кўча номи, кўплаб мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам у ёки бу арбобнинг хотирасини абадийлаштириш воситасидир.

Мана шу масалага келганда, Топонимика комиссияси кечаги қарорининг баъзи жиҳатлари баҳсталабдир.

Юнусобод туманида Теша Зоҳидов кўчаси бўлар эди. Кечаги қарор билан бу кўча "Юнусота"га айлантирилибди.

Академик Теша Зоҳидов Ўзбекистон Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Марат Зоҳидовнинг отаси эди.

Академик Зоҳидовнинг ўзбек илм-фанига, хусусан, ўзбек тили ривожига қўшган ҳиссаси катта.

"Ўзбекча зоологик атамалар яратиш устида узоқ йиллар меҳнат қилган дадам, дейди Марат Зоҳидов, натижада етти томлик Ўзбекистон зоологиясининг энциклопедияси чиқди.

Бир неча йил Фанлар академиясини бошқариб турган академик Зоҳидов совет даврида миллатчи сифатида қора рўйхатга ҳам тушди. Лекин, шундай бўлсада, вафотидан икки йил ўтиб, 1983 йили номи Юнусободдаги битта кўчага берилди.

Мана энди совет даврида миллатчилик тамғаси остида яшаган академикнинг номи мустақил Ўзбекистондаги кўчадан ўчириладиган бўлди.

Озодлик: Совет даврида у кишини миллатчи деб айблашган экан-а?

- Ҳа¸ шунақа гаплар бор эди.

Озодлик: Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин аксинча¸ ўша миллатчи деб айбланганлар кўкка кўтарилиши керакку. Нима учун у кишининг номини кўчадан олиб ташлади?

- Мен шундай деб ўйлайманки¸ Халил Раҳматулин тўғрисида мақола ëзганман. У Ўзбекистоннинг академиги бўлган. Дунëда танилган олим. Унинг номидаги кўча номини ҳам ўзгартиришди. Мен шу тўғрисида ëзганман. Балки мана шу гап кимларгадир ëқмагандир.

Озодлик: Бу ишда сизнинг инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси эканлигингизнинг таъсири йўқми?

- Уни аниқ деб айтиш учун менда факт йўқ. Мана Санжар Умаров сиëсат билан шуғулланганидан кейин маҳалладан дадасининг ҳайкалини олиб ташлашди. Ўшанда мен “Бу нотўғри” деб ëзганман. Дадаси Ўзбекистон учун жуда катта хизмат қилган. При чëм тут боласи¸ дейди Марат Зоҳидов.

“При чём тут боласи?” деб ҳайрон бўлаяпти Марат Зоҳидов.

Топонимлар масаласида боласи “при том”лиги бор гаплиги шундоқ кўриниб турибди.

Масалан, Ўзбекистон республикаси бош вазири ўринбосари Рустам Азимовнинг отаси академик Азимовнинг номи собиқ Жуковский кўчасидан олиб ташланмади.
XS
SM
MD
LG