Линклар

logo-print

Лавров: "Москванинг Эрондан хафсаласи пир бўлди"


Россия Ташқи ишлар вазири Срегей Лавров Эрон ўз ядровий дастурига оид муноазарани ҳал этиш бўйича қарор қабул қилишни пайсалга солмаслиги лозим, дея таъкидлади.

Чоршанба куни Лондонда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан учрашувдан кейин Лавров Эрон дунёнинг олти қудратли давлатнинг можарони ҳал этишга қаратилган таклифини қабул қилмаётганидан Москванинг “хафсаласи пир бўлганини” баён қилди.
Лавров БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари Эроннинг ядровий дастури масаласига оид кейинги чораларни муҳокама қилишини қўшимча қилди.

АҚШ расмийлари чоршанба куни Обама маъмурияти ядровий дасутрга оид муноазараларни бартараф қилишга кўнмаётган Эронга нисбатан навбатдаги санкцяисларни ҳамкорлари билан муҳокама қилиш ниятида эканини маълум қилди.
Эрон ядвройи қуролни ишлаб чиқаришга уринаётгани тўғрисидаги айбловларни инкор қилиб келади.
XS
SM
MD
LG