Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:20

Обама билан Медведев ўртасида "конструктив" телфон суҳбатли бўлиб ўтди


Россия Президенти Дмитрий Медведев ва АҚШ Президенти Барак Обама телефон орқали суҳбатлашиб, ядровий қуролларни камайтиришга оид келишув масаласи ва унинг яқин келажакда имзоланишини муҳокама қилди.

Кремл матбуот хизматининг маълум қилишича, телефон суҳбати Россия ташқи ишлар вазирлигининг келаси ҳафталар давомида икки томон ядровий қуролларни камайтириш тўғрисидаги янги шартнома бўйича келишиб олиши мумкинлигига оид баёноти эълон қилигнач, Вашингтон ташаббусига кўра ўтказилган. Стратегик қуролларни камайтириш тўғрисидаги аввлаги келишувнинг муддати декабрда тугаган эди.

Кремлнинг расмий веб-сайтида эълон қилинган хабарга кўра, икки президентнинг суҳбати “конструктив” руҳда ўтган.
Янгни келишув эришиш Обаманинг Москва билан алоқаларни яхшилаш уринишлари доирасидаги асосий масаладир.
XS
SM
MD
LG