Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:35

Меркел немис қўшинларини Афғонистонда олиб чиқиш муддатини белгилашга қарши


Германия Канцлери Ангела Меркел нимес қўшинларини Афғонистонда олиб чиқиш муддатини белгилаш нотўғри бўлиши, чунки бу Толибларга қўл келиши мумкинлигини баён қилди.

Меркел бу ҳақда Берлинда Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан учрашувдан кейин гапирди.

Сешанба куни Меркел Германия Афғонистон кучларини тайёргарликдан ўтказиш ишларини фаоллаштириш мақсадида у ерга қўшимча 500 аскар юборишини эълон қилди. Ҳозирда Афғонистон 4300га яқин қўшини бор.

У шунингдек, келаси уч йил давомида Афғонистонга 650 миллион АҚШ доллари миқдорида молиявий ёрдам кўрстиалишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG