Линклар

Афғонистонга янги БМТ вакили келади


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун швециялик дипломат Стаффан де Мистурани ташкилотнинг Афғонистондаги янги вакил лавозимига тайинлашини эълон қилди.

Бош котиб де Мистура 1 мартдан бошлаб норвегиялик дипломат Кай Эйденинг ўрнига иш бошлашини маълум қилди.

Де Мистура июл ойидан бери БМТ қошидаги Жаҳон озиқ-овқат дастури директори ўринбосари лавозимида ишлаб келатёган эди. Ундан аввал де Мистура БМТнинг Ироқдаги махсус вакили бўлиб ишлган.
XS
SM
MD
LG