Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:33

2009 йилда Россияда ирқий зўравонлик камайган


Россияда ирқий адоват масалалари билан шуғулланадиган “Сова” инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, 2009 йилда ирқий зўравонликлар кўлами камайган.

Мустақил ташкилотнинг маълум қилишича, ўтган йилда бу каби жиноятлардан нобуд бўлганлар сони 71 кишини ташкил қилган. 2008 йилда ирқчилар қўлидан 110 киши ҳалок бўлган эди.

“Сова” ташкилоти шунингдек, ўтган йили Россияда иқрчи ва миллатчиларнинг ҳужумлари оқибатида 333 киши жароҳатланганини маълум қилди. 2008 йилда бу кўрсаткич 487 кишини ташкил қилган эди.

Ташкилот раҳбари ўринбосари Галина Кожевниковага кўра, 2004 йилда “Сова” бунга оид статистик маълумотларни тўплай бошлагандан бери ирқий жиноятлар кўламининг биринчи марта камайши кузатилмоқда.

Лекин, дея қўшимча қилди у, “ксенофобик зўравонлик даражаси Россиянинг аксарият минтақалари ҳамон хавотирларни йўғотмоқда.”
XS
SM
MD
LG