Линклар

Россияда "Сталин" лимонади сотувга чиқарилади


Россия матбуотининг хабар қилишича, яқин кунларда собиқ совет диктатори Иосиф Сталин номи берилган алкоголсиз ичимлик сотувга чиқарилади.

“Сталин”, деб номланган газли лимонад Иккинчи жаҳон уруши пайтида собиқ совет қўшинларининг Сталинград учун жангда ғалаба қилганининг 67 йиллиги муносабати билан чиқариладиган бўлди.

1953 йилда вафот этган Сталин миллионлаб совет фуқароларининг ўлдирилишига сабаб бўлган. Лекин кўплаб россияликлар собиқ иттифоқнинг нацист Германия устида ғалаба қилганида Сталиннинг роли муҳим бўлган, деб ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG