Линклар

Тошкент Ҳиллари Клинтонни кутмоқдами?

Ўзбекистон президенти томонидан тасдиқланган ўзбек-америка ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича ҳаракат режасида жорий йилнинг ёз мавсумигача АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг Тошкентга ташриф буюриши ҳам кўзда тутилган.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича 2010 йил учун ҳаракат режасини тасдиқлади.

Газета.уз сайтининг ёзишича, мазкур қарорга Ислом Каримов жорий йилнинг 11 январ куни имзо чеккан.

Сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт ва тараққиёт, Афғонистондаги тинчлик ва барқарорликни таъминлаш каби жабҳаларни қамраб олувчи бу ҳужжатнинг 2009 йил 17-18 декабрида Вашингтонда ўтган ўзбек-америка сиёсий маслаҳатлашувлари биринчи босқичи натижаларига асослангани айтилмоқда.

Режага мувофиқ, иккинчи ярим йилликда Тошкент ўзбек-америка сиёсий маслаҳатлашувлари иккинчи босқичи бўлиб ўтиши, ёзгача эса Ўзбекистонга АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва бир гуруҳ конрессменлар келиши керак.

Феврал ойида эса АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус элчиси Ричард Ҳолбрук ташриф буюриши кутилмоқда.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.
XS
SM
MD
LG