Линклар

Тожикистонда Роғун ГЭСи ишчилари жароҳат олди


Душанбе шаҳридан 130 километр нарида жойлашган Роғун ГЭСи қурилиш майдонида уч киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда “Азия-плюс” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Роғун ГЭСи штабининг исмини ошкор қилмаган ходимаси Озодликка мазкур нохуш ҳодиса 27 январ куни тош қулаши оқибатида рўй берганини маълум қилди.

- Лекин тан жароҳати олганлар уч киши эмас, ундан кўпроқ. Айни пайтда бу ҳодиса прокуратура ходимлари томонидан ўрганилмоқда, дер экан ГЭС ходимаси мазкур воқеа юзасидан 72 соатдан сўнг тўла маълумот берилиш мумкинлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG