Линклар

Эронда икки мухолифатчи қатл қилинди


Эрон оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, июн ойидаги аксилҳукумат намойишларига алоқадорликда айбланган икки шахс бугун қатл қилинган.

Яқинда Эрон суди июн ойидаги намойишлар чоғида қўлга олинган 11 шахсни давлат тўнтариши амалга оширишга уринганликда айблаб, уларнинг барчасига ўлим жазоси тайинлаган эди.

Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг июн ойида президент этиб қайта сайланиши Теҳрондаги норозилик намойишларига сабаб бўлди. Ушбу намойишлар чоғида мухолифатнинг 100 дан зиёд тарафдори қўлга олинди. Уларнинг аксари кейинчалик озод қилинган бўлса-да, айримлари маҳкама тортилди.

Эрон агентликларига кўра, бугун қатл қилинганлар Ризо Али Замоний ва Араш Раҳманипур исмли шахслар бўлган. Бу шахслар Теҳрондаги аксилҳукумат намойишлари чоғида қўлга олинган.

Бироқ, 19 ёшли Араш Раҳманипур адвокатига кўра, унинг ҳимоясида бўлган шахс намойишлардан икки ой аввал - апрел ойида ҳибсга олинган. 37 ёшли Али Замонийнинг ҳам июн ойидаги намойишлардан аввал ҳибсга олингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG