Линклар

Карзай барчага имкон бериш тарафдори


- Афғон халқи зўравонликлардан воз кечган ва тинч ҳаёт кечиришни истаган ватандошларимизни қўллаб-қувватлаши лозим, дея баёнот берди Афғонистон президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон масаласига бағишлаб бугун Лондонда иш бошлаган йирик анжуман очилиш маросимида чиқиш қилган Ҳамид Карзай Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳни Афғонистонда тинчлик ўрнатиш уринишларда муҳим рол ўйнашга чақирди.

Карзай, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан, Покистонни Афғонистондаги осойишта ҳаёт ўрнатиш уринишларини қўллаб-қувватлашга ундади.

- Биз ўз ватандошларимиз, жумладан, Ал-Қоида ёки бошқа террор тармоғига аъзо бўлмаган ҳамда Афғонистон Конституциясига риоя қиладиган оға-иниларимизни қўллаб-қувватлашимиз зарур, деди жумладан Ҳамид Карзай.

Анжуман очилишида чиқиш қилган Буюк Британия бош вазири Гордон Браун зўравонликлардан воз кечган Толибон жангариларини иш ва маблағ билан таъминлашга оид Ҳамид Карзай режасини олқишлади.

Гордон Браун, шунингдек, халқаро кучлар жорий йилдан бошлаб Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш вазифасини афғон қўшинлари зиммасига юклаши мумкинлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG