Линклар

logo-print

НАТО ҳарбийлари афғон мулласини отиб қўйди


Афғонистон расмийларига кўра, НАТО қўшинларининг амалиёти чоғида маҳаллий диний уламолардан бири нобуд бўлган.

Полициянинг билдиришича, ушбу воқеадан ғазабланган 10 дан зиёд шахс Кобулдаги АҚШ ҳарбий базаси ёнида норозилик акцияси уюштирган. НАТО вакиллари намойишчиларга мазкур воқеани тафтиш қилишга ваъда бергандан сўнг норозилар тарқаб кетган.

Айни пайтда НАТО расмийлари бугунги амалиёт чоғида тинч аҳоли вакили нобуд бўлганини расман тан олиб, мазкур ҳодиса юзасидан Афғонистон расмийлари билан биргаликда тергов ишлари олиб борилаётганини маълум қилдилар.
XS
SM
MD
LG