Линклар

logo-print

Шимолий Кореяда АҚШ фуқароси ҳибс этилди


Шимолий Корея расмийларига кўра, Хитойга яқин чегара ҳудудидан мамлакатга ноқонуний равишда кирган АҚШ фуқароси қўлга олинган.

Бир неча ҳафта муқаддам Шимолий Кореяда яна бир АҚШ фуқароси қўлга олинган эди.

Шимолий Корея ахборот агентликларига кўра, АҚШ фуқароси душанба куни ҳибсга олинган ва унинг устидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирча ушбу шахс исми ошкор қилинмади. Айни пайтда АҚШ томони ҳам ушбу маълумотга ўз муносабатини билдирганича йўқ.

Ўтган йил Шимолий Кореяда америкалик икки журналист аёл ҳибсга олиниб, 12 йиллик оғир меҳнат колониясида қамоқ жазосини ўташга ҳукм қилинган эди. Бироқ август ойида АҚШ собиқ президенти Билл Клинтоннинг Шимолий Кореяга қилган сафари чоғида америкалик журналистлар озод қилинди.
XS
SM
MD
LG