Линклар

"Наҳотки Ўзбекистонда президент Каримовга “Сиз нотўғри қилаяпсиз” дейдиган одам топилмаётган бўлса?" деб сўз бошлади фотосуратчи Умида Аҳмедова ва диний-маърифий дастурлар муаллифи, журналист Хайрулла Ҳамидовнинг ҳибсга олингани ҳақида фикр билдирган тингловчиларимиздан бири.

Озодликка қўнғироқ қилган шаҳрисабзлик Абдулла ака ўзбекистонлик фотосуратчи Умида Аҳмедовага нисбатан бўлаётган тазйиқлар ва таниқли футбол шарҳловчиси ва диний-маърифий дастурлар муаллифи Хайрулла Ҳамидовнинг ҳибсга олингани ҳақда ташвиш билдиради. "Наҳотки бу ҳақда президент Каримовга “Сиз нотўғри қилаяпсиз” дейдиган одам Ўзбекистонда топилмаса?" дейди у.

- Умида Аҳмедова ва Хайрулла Ҳамидов тўғрисида менинг муносабатларим бор эди. Булар халқ учун¸ давлат учун керакли инсонлар. Булар давлат учун ҳам¸ президент учун ҳам яхши иш қилаëтган инсонлар. Умида Аҳмедованинг фотосуратлари¸ Хайрулла Ҳамидовнинг “Ўзбекларга нима бўляпти” каби шеърлари¸ ватанга президентга меҳридан дарак беради. Буларнинг яхши иш қилмоқчи бўлганидан далолат беради. Булар туҳматга учраяпти. Ўзим оддий ишчиман. 8-синфни 3 баҳолар билан зўрға тугатганман. Озодлик радиосини олдин раҳматли отам эшитар эдилар. Онам ҳозир 81 ëшда. Сизларга ўз фикрларини айтган эдилар. Ҳозирги бўлаëтган ишлар учун ўзимдан хафа бўлиб кетаман. Мен Ўзбекистон шароитида нопок инсон бўлсам¸ яхши яшар эдим демоқчиман. Яхши инсонларга кун йўқ Ўзбекистонда. Мана Умида Аҳмедова. Фотосуратни тўғри туширадику. Буни жаҳон билиб турибдику. Наҳотки Ўзбекистонда давлат раҳбарига “Э ўртоқ Каримов¸ бу ҳақиқатни кўрсатаяптику” дейдиган инсон йўқ? Шундан хсаф бўлиб кетаман¸ - дейди шаҳрисабзлик Абдулла ака.


“Хайруллага нима бўлди?”

Россиянинг Калуга вилоятидан қўнғироқ қилган тингловчимиз Бахтиёр Москвада ўзбекистонлик фоҳишалар кўпайгани ҳақда аввал билдирилган маълумотлар бўрттирилгани ҳақда гапиради. Шунингдек, Бахтиёр Ўзбекистонда Ҳайрулла Ҳамидовнинг қамоққа олинишига ҳам муносабат билдирди.

Бахтиëр: Мен Россиянинг Калугасидаман. Совуқ¸ лекин ишлаб юрибмиз. Битта йигит чиқиб аëллар ҳақида гапирган эди. Биз қўшилмаймиз бу гапларга. Ҳалиги “Аëллар бузуқ ишларни қилиб юрибди” деб гапирган эдику. Бу ерда қирқдан зиëд хоразмликлар бор.

Озодлик: Унақа ҳолатни сиз кўрмаганмисиз?

Бахтиëр: Унақа ҳолат бор. Унақа ҳолат Ўзбекистонда ҳам бор-ку. Бу ерда ҳам бор¸ лекин кам. У айтганчалик эмас. У жуда ҳам кўп айтиб юборди. Яна “Хайруллага нима бўлди?” деб сўрамоқчи эдим. У жуда яхши одам эди. Ҳамма дискларни эшитар эдик. У одамнинг унақа иш қилиши мумкин эмас. Биз бу ҳолатдан жуда ҳам афсусдамиз. Шунинг дискларини эшитиб ароқ ичиб¸ ўрис болаларга қўшилиб юрганлар намоз ўқишни бошлади. Шунга Хайрулла ҳақида хабар бериб турсангизлар.

Озодлик: Сиз унинг қамалиши тўғрисида нима деб ўйлайсиз?

- Биз ундай хаëлга умуман бормаймиз. У бундай ишни қилмайди. У қамашга арзийдиган одам эмас. Унинг берган маслаҳатларини¸ ҳадисларини эшитаяпмиз. Ўзимиз Хоразмнинг Ҳазорасп туманиданмиз. Юрибмиз шу ерларда хизмат қилиб¸ - дейди Бахтиëр.


"Ўзбекистонда сиёсатга аралашиб бўлмайди"

Ўзбекистонлик яна бир тингловчи журналистларга кучаяётган тазйиқлар баробарида Тошкентда Совет аскарига қўйилган ҳайкалнинг олиб ташланиши юзасидан ҳам фикр билдиради.

- Ўзбекистон хоҳлаган ишини хоҳлаган вақтда қилади. Уларга “Бу тўғри келмайди. У илгаридан бор. Уруш маҳалида ўзбек аскарлари ҳам бўлган. Ëшлар буни кўриб¸ тарихни эслаб туради” деб тушунтирмоқчи бўлсангиз¸ даров қамаб қўйишади. Ҳозир Ўзбекистонда умуман сиëсатга аралашиб бўлмаяпти. Ҳозир Ислом Каримов нима иш қилаëтган бўлса¸ “Отахон сиз тўғри иш қилаяпсзи” деб яшашга тўғри келаяпти холос. Нотўғри гап гапириб қўйсангиз ҳам қамаб қўйишади. Мана Умида опа. Шунча яхши ишларни олиоб борган бўлса ҳам “Ўзбекларни қоралаяпсан¸ ëмонлаяпсан” деб судга ишини берибди.

Ҳалиги журналистни қаранг. Яхши сўзларни айтаяпти. Эл унинг гапини эшитаяпти¸ яхши йўлга кираяпти¸ буни бўлса олиб бориб қамаб қўйишаяпти. Ўзбекистоннинг ишига умуман аралашиб бўлмай қолди. Ўриснинг юртига келиб яшашга тўғри келаяпти. Ҳозир яшаяпмиз, Худога шукур. Яхшими, ëмонми жой берди¸ ойлигимизни бераяпти. Ҳозир Ўзбекистонда қамалмаган колхозчилар¸ чопони йиртиқ одамлар қолди, холос. Катталар¸ ақллилар¸ журналистлар қамалиб бўлгандан кейин президентимиз колхозчиларни қамашни бошлайди¸ - дейди навбатдаги суҳбатдошимиз.

********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.
XS
SM
MD
LG