Линклар

Афғон қабиласи толибларга қарши шартнома имзолади


Афғонистон шарқидаги маҳалий қабила етакчилари Толибон жангариларини ўз ерларига киритмасликка оид келишувга имзо чекдилар.

Бундан ташқари қабила етакчилари жангариларга бошпана берган фуқаролар уйига ўт қўйиш ва 20 минг долларгача жарима солишга ваъда бердилар.

Мазкур келишувни олқишлаган АҚШ ҳарбийлари, ўз навбатида, Шинвари қабила жамғармасига бир миллион доллар ва маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш дастурларига 200 минг доллар ажратилишини маълум қилдилар.

Нонгарҳор вилоятининг бешта туманида истиқомат қилувчи 600 минг кишилик аҳолининг асосий қисмини, айтилишича, Шинвари қабиласи вакиллари ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG