Линклар

logo-print

Де Вилпен айбсиз деб топилди


Париж суди мамлакат президенти Николя Саркозига бўҳтон қилганликда айбланаётган собиқ Бош вазир Доминик де Вилпенни айбсиз деб топди.

Собиқ Бош вазирга қўйилган айбловлар 2004 йилга бориб тақалади.

Ўшанда хориж давлатларидан бирига қурол сотиш эвазига пора олгани айтилаётган расмийлар ва тадбиркорлар руйхатида сиёсатчи Николя Саркозининг ҳам исми пайдо бўлган. Бироқ ўтказилган тергов давомида Саркозининг бу ишларга алоқадорлиги исботланмаган.

Айни пайтда, кузатувчилар фикрича, Париж маҳкамасининг бугунги қарори Доминик де Вилпеннинг 2012 йилда Франция президентилигига ўз номзодини қўйиш имкониятларини оширмоқда.
XS
SM
MD
LG