Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:59

Эрон ҳукумати икки фаолни қатл қилди


Эронда президент сайловидан кейинги норозиликларга алоқадорликда айбланиб, ўлимга маҳкум қилинган икки шахс қатл этилди.
Президент Маҳмуд Аҳмадийнажод натижаларини ўз фойдасига қалбакилаштирилгани айтилган сайловдан кейинги намойишлар боис кўплаб фаоллар судга тортилган.

Теҳрон бош прокурори Аббос Жафарий Давлатободий қатл қилинган икки шахс монархия тикланишини ёқловчи қуролли гуруҳга аъзолик ва Эронда исломий ҳокимиятни ағдариш мақсадида суиқасд ва ҳуружларни режалаштирганликда айбдор, деб топилганини маълум қилди.

Оқ уй матбуот вакили Билл Бёртон бу ҳақдаги хабарга муносабат билдирар экан, “сиёсий махбусларни ўлдириш” фақатгина Эрон ҳукумати изоляциясини янада кучайтиришини баён қилди.
XS
SM
MD
LG