Линклар

Хитой Эронга нисбатан янги санкциялар қўлламаслик тарафдори


Хитой Эрон билан унинг ядровий дастурига оид музокараларни давом эттиришга чақирмоқда.

Хитой Ташқи ишлар вазири Янг Жейчи Лондонда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан учрашувдан кейин Эроннинг ядровий дастурига оид муноазаралар дипломатик йўл билан ҳал этилиши лозимлигини баён қилди.

Клинтон халқаро жамоатчиликнинг Эронга нисбатан навбатдаги БМТ санкцияларни жорий қилиш ғоясини қўллаб-қувватлашига эришишга уринмоқда.

Ўз навбатида АҚШ Давлат котиби Эрон халқаро ҳамжамият билан муросага эришишга холис ният кўрсатмаётгани Теҳронга нисбатан босимни кучайтиришдан ўзга чора қолдирмётганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG