Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:55

АҚШ Сенати Эронни жазолашга оид қонунни маъқуллади


АҚШ Сенати президент Барак Обамага Эронга ўз ядровий дастуридан воз кечиш бўйича босимни кучайтириш мақсадида, Исломий Республикага ёқилғи етказиб берувчи ширкатларга нисбатан санкциялар қўллаш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

Санкциялар доирасида Эронга ёқилғи етказиб берувчи ёҳуд нефтни қайта ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга ёрдам кўрсатувчи ширкатларга АҚШ молия идоралари томонидан кердит берилмаслиги кўзда тутилган.

АҚШ Вакиллар палатаси шунга ўхшаш қонун лойиҳасини аллақачон қабул қилган.

Қонун Обама томонидан имзоланиши учун сенат ва вакиллар палатаси қабул қилган ҳужжатлар ўртасидаги келишмовчиликлар бартараф қилиниши лозим бўлади.

Эрон ядровий қуролни ишлаб чиқаришга уринаётгани тўғрисидаги айбловларни инкор қилиб келади.
XS
SM
MD
LG