Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:47

Тақирбошлар жазоси енгиллаштирилди


Россия Олий суди ирқий жиноятларда, жумладан қотилликда айбдор, деб топилган тақирбошларга берилган қамоқ муддатини камайтирди.

Ўн кишидан иборат тақирбошлар гуруҳи ўтган сентябрда уч йилдан 10 йилгача бўлган қамоқ муддатларига маҳкум қилинганди.

Озодлик радиоси рус хизматининг хабар қилишича, пайшанба куни ўқилган ҳукмга кўра, тақирбошлар етакчилари 19 яшар Илья Шутконинг қамоқ жазоси 9 йилга ва 18 яшар Евгения Жихаревага берилган жазо етти йилга туширилган.

Суд қарорига кўра¸ икковлон содир қилган жиноятларнинг баъзилари бўйича даъво муддати тугаган.

2008 йилнинг февралида бу тақирбошлар Қирғизистон фуқароси Олтинбек Ашировни аввал калтаклаган ва кейин гуруҳ йўлбошчиси Шутко уни чавақлаб ўлдирган.

Бу тақирбошлар шунингдек, Москвада ўзбек, қирғиз ва хитой миллатига мансуб кишиларни ўлдиришга уринганликда айбдор, деб топилган.
XS
SM
MD
LG