Линклар

logo-print

Каражич суднинг яна кечиктирилишини сўради


Босния сербларининг собиқ етакчиси Радован Каражич ўзи устидан ўтказилаётган суднинг яна кечиктирилишини сўрашини маълум қилди.

Геноцид ва инсониятга қарши жиноятларда айбланаётган Каражич Собиқ Югославия бўйича халқаро трибунал мажлисида қилган чиқишида судга тайёргарлик кўриши учун унга вақт кераклигини таъкидлади.

Каражич 1992-95 йиллардаги Босния уруши пайтида геноцид, уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир этганликка оид 11 айблов бўйича ўтказилаётган судда ўзини-ўзи ҳимоя қилишини эълон қилган.

Каражичга қарши суд октябрда бошланган, лекин айбланувчининг ўз ҳимоясига тайёргалик кўриши учун вақт сўрагани боис март ойигача қолдирилган эди.
XS
SM
MD
LG