Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:44

Сребреница қурбонлари БМТни жавобгарликка тортмоқчи


1992-95 йиллардаги Босния уруши пайтида рўй берган Сребреница қатлиоми қурбонлари яқинларининг адвокати Ҳолландия судига ариза билан мурожаат қилиб, БМТ содир этилган оммавий қирғин учун масъулиятни тан олиши лозимлигини таъкидлади.

2007 йилда қатлиом қурбонларининг оила аъзолари Ҳолландия ҳукумати ва БМТни оммавий қирғиннинг олдини олмаганликда айблаб, судга мурожаат қилган, лекин 2008 йилда эса БМТ судга тортилиши мумкин эмас, деган қарор чиқарилган эди.

Қатлиом қурбонлари яқинлари манфаатларини ҳимоя қилаётган Марко Герритсен Ҳаага трибуналида қилган чиқишида ўз мижозлари 15 йилдан бери ҳақиқатни излаб, компенсация талаб қилаётганини таъкидлаб, БМТни ўзини судда ҳимоя қилишдан бош тортаётгани учун танқид қилди.

1995 йилда БМТ мандатига кўра Ҳолландия тинчликпарвар кучлари тасарруфида бўлган Сребреницада Босния серблари 8000 нафар мусулмон эркак ва болаларни ўлдирган.

2007 йилда Халқаро суд бу воқеаларга геноцид, дея тасниф берган.
XS
SM
MD
LG