Линклар

Америкалик машҳур ёзувчи Ж. Селинжер вафот этди


Америкалик машҳур ёзувчи Жером Д. Селинжер 91 ёшида оламдан ўтди.

Ўзининг “Буғдойзордаги халоскор сайёд” номли романи билан танилган ёзувчи кўп йиллардан бери ўзи ёлғиз яшаб келган Нью Ҳемпширдаги уйида вафот этди.

Ёзувчини машҳур қилган “Буғдойзордаги халоскор сайёд” романи 1951 йилда Совуқ уруш авж олаётган пайтда чоп этилган. Ўспирин Ҳолден Колфилд кечмишлари ҳақида ҳикоя қилувчи асар кўп тилларга таржима қилинган ва қарийб 70 миллион нусхада сотилган.
XS
SM
MD
LG