Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:13

Халқаро амнистия Эрондаги қатлни қоралади


Amnesty International (Халқаро амнистия) инсон ҳуқуқлари ташкилоти, АҚШ ва Британия ҳукуматлари Эронда президентлик сайловидан кейинги намойишлар пайтида ҳибсга олинган икки шахснинг қатл қилинганини қоралади.

Эрондан олинган хабарларга кўра, қатл қилинган икки шахс “Худонинг душманлари” бўлган монархия тикланишини ёқловчи қуролли гуруҳга аъзолик ва Эронда исломий ҳокимиятни ағдариш мақсадида суиқасд ва хуружларни режалаштирганликда айбдор, деб топилган.
Amnesty International баёнотида “адолатсиз” тарзда ҳибсга олиниб, “қийноқлар остида” айбланган икки кишининг дорга осилгани “даҳшатли” воқеа, дея аталади.

Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд бу хабардан “даҳшатга” тушганини баён қилди.

Оқ уй матбуот вакили Билл Бёртон бу ҳақдаги хабарга муносабат билдирар экан, “сиёсий маҳбусларни ўлдириш” фақатгина Эрон ҳукумати изоляциясини янада кучайтиришини баён қилди.
XS
SM
MD
LG