Линклар

Ўзбекистон атроф-муҳит ҳимояси индекси тубида


Швейцариянинг Давос шаҳрида ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида дунё давлатларида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича 2010 йилги индекс эълон қилинди.

Атроф-муҳит ифлосланишини назорат қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича 25та меъзон асосида тузилган рўйхатда Ўзбекистон 163та давлат орасида 144 ўринни эгаллаган.

Шунингдек, Қирғизистон рўйхатдаги 79, Қозоғистон 91, Тожикистон 111 ва Туркманистон 157-ўринни эгаллаган.

Рўйхатдаги биринчи ва иккинчи ўринни Исландия ва Швейцария эгаллаган.
XS
SM
MD
LG