Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:54

Ғарб Эрондаги жазони қоралади


Халқаро Амнистия ташкилоти Эронда июн ойида ўтказилган президентлик сайловидан кейин юзага чиққан намойишларда қатнашган икки шахс устидан чиқарилган ўлим жазоси ижросини қоралади.

Эрондан олинган хабарларда “худонинг душмани”, қуролли гуруҳга аъзолик ва исломий ҳукуматни ҳокимиятдан ағдариб монархияни қайта тиклашга уринганликда айбланган икки шахснинг осиб ўлдирилгани билдирилган.

Халқаро Амнистия улар “адолатсиз” айблангани ва қатл этилганини айтди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Филип Кроули ҳам жазони қоралади.

- Бизнингча, бу қатағонларнинг шавқатсизлашиб бораётгани белгиси ва Эрон ҳукуматининг ўз халқини қўрқитиш йўлидаги уринишидир. Бизнингча бу нотўғри. Чунки Эрон фуқаролари барча фуқаролар каби тинч намойиш ўтказиш ва сиёсий жараёнларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир, деди АҚШ Давлат департаменти расмийси.
XS
SM
MD
LG