Линклар

Россияда янги "Стелс" учқичи синовдан ўтди


“Сухой” самолётсозлик бюроси матбуот вакили Алексей Павешченко “Сухой Т-50” учқичининг Комсомольск-на-Амуре шаҳридаги базада ўтказилган синови 45 дақиқа давом этганини айтди.

Россиялик муҳандислар жангговар учқичнинг ушбу бешинчи авлодини яратиш учун 20 йил вақт сарфлаган.

Янги самолёт Ҳиндистон билан ҳамкорликда қурилган.

"Стелс" учқичининг техник имкониятлари ва кўриниши сир сақланмоқда.

Бироқ Россиядаги ахборот агентликлари янги учқич 5500 километр масофага учиш имкониятига эга эканини хабар қилди.

Расмийларга кўра, Россия армияси 2015 йилда "Стелс" учқичидан фойдалана бошлайди.
XS
SM
MD
LG