Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:36

Тони Блэр Ироқ уруши бўйича сўроқ қилинмоқда


Британия собиқ Бош вазири Тони Блэр мамлакатнинг Ироқ урушидаги иштироки бўйича текширув олиб бораётган комиссия саволларига жавоб бермоқда.

Мутахассислар Тони Блэр ҳукумати 2003 йилда АҚШ етакчилигидаги ҳарбий кампанияни қўллаб Британия қўшинларини Ироққа жўнатиш ҳақида қабул қилган қарори қандай далилларга асосланганини аниқлашга уринмоқда.

- Агар 11 сентябр воқеалари бўлмаганда Саддам Ҳусайннинг ҳарбий соҳадаги режалари таҳдидига берган баҳомиз ўзгача бўлган бўларди, деди комиссия саволларига жавоб берган Тони Блэр.

Британия собиқ Бош вазир Ироқ оммавий қирғин қуролига эга экани ҳақидаги тахмин жиддий хавотирга сабаб бўлганини айтди.

Аксар британияликлар Тони Блэр мамлакат ҳарбийларини Ироқ урушига ноқонуний равишда жўнатган¸ деган фикрда.
XS
SM
MD
LG