Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:49

Эркин микрофон - Бу ватан қандай ватандир¸ ҳар гўшасида турмалар?


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

1939 йили Сталин қатағони қурбонларидан бирининг қизи турмадаги отасига шундай хат ëзган¸ деб бутун шеърни ëд айтади Ўзбекистондаги вазиятнинг "яхши томони" ҳақида гапириш ниятида Озодликка сим қоққан ўзбекистонликлардан бири.

Тутуриқсиз сиëсат

Америкадан телефон қилган Аҳмаджон Ўзбекистоннинг Россиядан юз ўгираëтганига муносабат билдиришни истади.

- Охирги бир-икки ой ичида Россия оммавий ахборот воситаларида ҳам Ўзбекистоннинг ўзига дўст эмаслигини кўрсатадиган анча мақолалар чиқди. Одамларнинг орасида ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг қимирлаб турадиган сиëсати¸ у ëқ бу ëққа оғадиган сиëсатига ҳеч кимда шубҳа қолмади. Шунинг учун ҳайкалнинг олиб ташланиши ëки бошқа ишларни Ўзбекистоннинг шунга жавоби деб биламан. Бу билан Ўзбекистон “Бизга ҳеч ким диктоват қилмайди. Хоҳласак¸ бир кунда мана бунақа қилишимиз мумкин” демоқчи. Ўзбекистон ўзига хос бўлган ўзининг нимасини ҳар доим кўрсатади. 2005 йил Андижон воқеасидан кейин Ғарбга¸ бошқага базани ëпиб¸ бошқа қилиб сигналлар берди. Россияга қарши бўлаëтган ишларни 2005 йилдан кейин бўлган кампания билан ўхшатаман¸ дейди Аҳмаджон.


Қизим сенга айтаман...

Аҳмаджон назарида Ўзбекистон ҳукумати ўзига содиқ журналистни ҳам қамашимиз мумкин¸ деб бошқаларга сигнал берди.

- Хайрулла Ҳамидовнинг қамалиши¸ тасвирчи Умида Аҳмедованинг қамалиши. Бизнинг эшитишимизча¸ Хайрулла Ҳамидовга анча олдиндан “Қадамингни ўйлаб босгин” деганга ўхшаган сигналлар бўлган. Хайрулла ўзининг фикрига эга бола ва ҳар доим ўзининг гапини айтиб келган. Чунки унинг орқасида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф турган эди. www.islom.uz сайтида унинг шеърлари чоп қилинаëтган эди. Кўп жойларда бирга бўлишарди. Бу нуқтаи-назардан қарасак¸ менга ғалати туюлди. Чунки Ўзбекистонга Муҳамад Содиқ Муҳаммад Юсуфни мусулмонлар билан курашиш учун қўлида кўзир карта сифатида олиб келган эди. Бу одамнинг обрўйи кучли. Мана Каримов ҳаммани радикализм¸ экстремизм деб қўрқитиб келади. Шунга қарши юриш учун у одамни олиб келган эди. У одам ҳам анча ўзининг обрўйини йўқотди. Одам қанчалик обрўли бўлмасин¸ қаттол режим билан ҳамкорлик қилиш оқибатида ўзининг обрўйидан айрилади. Мана Ўзбекистоннинг катта-катта лавозимларида ишлаган халқ ëзувчилари¸ шоирлари ва ҳоказо. Хайрулла Ҳамидовнинг қамалиши менга ғалати туюлди. Менимча¸ у кишини қўйиб юборишади. Бу сизлар ва бошқа кўпчилик айтаëтгандай қолганларга сигнал. Бу “Биз ўзимиз эркинлик бериб қўйган¸ гапиргин деб қўйган журналистни ҳам хоҳласак қамаб қўямиз. 159¸ 216 ëки 244-лардан хоҳлаганимизни қўяамиз” дегани. Умида Аҳмедовага келсак¸ ҳаттоки расмларни ҳукумат ўз сиëсатига қарши деб билди. Чунки у ерда халқнинг асл юзи¸ воқеликнинг ўзи бор эди. Мен ҳам кўриб чиқдим. Ҳақиқатан воқеликдаги суратларни кўрсатган. Бу билан ҳукумат “Бор ҳақиқатни биз нафақат сўз билан ¸балки расм билан ҳам айттиришга йўл қўймаймиз” демоқчи ва шундай сигнал бераяпти деб ўйлайман¸ дейди Аҳмаджон.


Ғиждувон кабоби

Ўзбекистоннинг Ғиждувонидан телефон қилган акамиз назарида аҳвол яхшиланган¸ қаҳратон ўтиб қорлар эриган¸ ҳамма ëқда баҳор нафаси.

- Ғиждувонданман.

Озодлик: Қандайсиз? Қандай энди Ғиждувонлар?

- Тинч¸ яхши ҳаммаси.

Озодлик: Совуқми?

- Йўқ¸ худди баҳордай бўлиб қолди. Қорлар эриди.

Озодлик: Тирикчилик нимадан? Нима иш қиласиз?

- Мен деҳқончилик билан шуғулланаман.

Озодлик: Деҳқончилик энди баҳорда¸ ëзда бўладида. Ҳозир нима иш қилаяпсиз?

- Ҳозирча дам олаяпмизда.

Озодлик: Нима экасиз?

- Ўзимнинг иссиқхонам бор. Помидор¸ бодринг экамиз.

Озодлик: Бола-чақалар нечта?

- Бешта. Тўртта қиз¸ бир ўғил. Ҳаммасини жойлаштириб мазза қилиб юрибмиз меҳнат қилиб.

Озодлик: Ғиждувон кабобларини пишириб.

- Ҳа¸ Худога шукур. Келинг кабобга. Зиëфат қиламиз¸ дейди ғиждувонлик суҳбатдошимиз.


Сиз асир бўлган қафасни тишларим бирлан бузай

Яқинда ватандан қайтдим¸ дейди Россия фуқаролигини олган ўзбек юртдошимиз.

- Мен яқинда ватандан қайтдим. Ҳали бир ҳафта ҳам бўлгани йўқ. Сизларнинг сайтга кирса бўладими?

Озодлик: Ҳа¸ бўлади. www.ozodlik.org ни териб кирасиз. Мана ватандан яқинда келдим¸ деяпсиз. Қандай Ўзбекистонда аҳвол?

- Яхши жойлари ҳам бор¸ ëмон жойлари ҳам бор. Аввало ватан. Лекин ҳозир яхши жойлар кўпаяяпти. Ëмон жойлар ҳам бор энди.

Озодлик: Яхши жойлар нималардан иборат? Қандай яхши жойларни кўрдингиз?

- Ватанимиз эканлиги учун яхши.

Озодлик: Ëмон жойи қаерда?

- Энди ëмон жойини яширишга ҳаракат қиламизда.

Озодлик: Нимага? Ëмонини яшириб¸ яхшисини оширасизми?

- Ҳа. Нима қилса ҳам ватанимизда.

Озодлик: Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади¸ дейди. Балки яширмаганимиз яхшидир. Нима деб ўйлайсиз?

- Даволаганимиз яхши дейсизми?

Озодлик: Ҳа.

- У гап бу ерга тўғри келмаса керак деб ўйлайманда. Нима қилса ҳам ватанда.

Озодлик: Ватандан айри тушиб нима қилиб юрибсиз Россияда?

- Тақдир экан. Шу ерга ëзиб қўйган. Шу ернинг фуқаросимиз.

Озодлик: Россия фуқаросимисиз?

- Ҳа. Ҳар йили Ўзбекистонга бориб келиб турамиз. Мен ҳозир трассада кетаяпман. Бундан 70 йил олдин Сталин пайтида¸ 1939 йилда¸ ватанни севганлар халқ душмани¸ бошқа деб қулоқ қилиб юборилган. Ўшанда ватанпарвар иснонлардан бири қамалганда¸ қизи турмага хат ëзган. Шеър ëзган.

Озодлик: Сиз ўша шеърни биласизми?

- Биламан.

Озодлик: Айтиб беринг унда.

Бу ватан қандай ватандир¸
Ҳар гўшасида турмалар¸
Қўнгани бир ер тополмай¸
Осмонда сарсон турналар.

Сиз асир бўлган қафасни¸
Тишларим бирлан бузай¸
Бузмасам Маҳшар куни¸
Барғимни армон тирналар.

Шунақа деб ватанпарвар отасига ëзганда¸ дейди Россия фуқаролигини олган ўзбекистонлик суҳбатдошимиз.

******************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.
XS
SM
MD
LG