Линклар

logo-print

НАТО ҳаво зарбаларида афғон ҳарбийлари нобуд бўлди


Афғонистон Мудофаа вазирлиги НАТО ҳаво зарбалари чоғида афғонистонлик тўрт аскарнинг ўлдирилишини кескин қоралади.

Хабарларга кўра, ушбу воқеа бугун эрта тонгда Вардоқ вилоятида рўй берган. Афғонистон Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида мазкур воқеани синчковлик билан тафтиш қилиш ҳамда ҳарбийлар ўлимига масъул бўлган шахсларни жазолаш чақириғи билан чиқди.

НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар қўмондонлиги ҳам маҳаллий ҳарбийлар ўлимини тасдиқлаб, ушбу воқеага оид қўшимча маълумотни ошкор қилмади.

XS
SM
MD
LG