Линклар

logo-print

Эронда яна 16 киши судга тортилди


Эронда декабр ойидаги аксилҳукумат намойишларига алоқадорликда айбланаётган бир гуруҳ мухолифатчилар устидан маҳкама жараёни бошланди.

ИРНА агентлиги тарқатган хабарга кўра, маҳкамага жами 16 киши тортилган.

Жума куни эса АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ҳукуматлари ҳамда Халқаро Амнистия ташкилоти Эронда июн ойидаги президент сайлови натижаларига қарши бўлиб ўтган намойишларда қатнашган икки шахс устидан чиқарилган ўлим жазоси ижросини кескин қораладилар.

Август ойидан буён Эронда аксилҳукумат намойишларига алоқадорликда айбланиб 100дан зиёд шахс маҳкамага тортилди. Ушбу маҳкамада 11 кишига ўлим жазоси тайинланди, 80дан зиёд шахс эса турли муддатга озодликдан маҳрум этилди.
XS
SM
MD
LG