Линклар

Бажаурда покистонлик ҳарбийлар портлатилди


Покистон шимоли ғарбида худкуш шахс томонидан содир этилган портлашда камида 16 киши нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийлардан бирига кўра, худкуш шахс ўзини Бажаур минтақасининг Ҳар шаҳри яқинидаги ҳарбий пост ичкарисида портлатиб юборган. Мазкур минтақада Афғонистондан қочиб келган юзлаб жангариларнинг бошпана топгани тахмин қилинади.

Айни пайтда ҳарбий постга қилинган бугунги ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG