Линклар

logo-print

Олмаотада мухолифат намойиш ўтказди


Олмаота шаҳрида Қозоғистон ерларининг Хитойга ижарага берилишига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди.

Озодлик радиосининг Олмаота шаҳридаги мухбирига кўра, бугунги норозилик акциясида 5 мингдан зиёд фуқаро қатнашган.

Намойишчилар олдида чиқиш қилган мухолифат етакчиларидан бири Маржон Аспандиёрова “ерларнинг хорижликларга берилиши таъқиқланиши шарт”, дея таъкидлади. Намойишчилар, шунингдек, “йўқолсин Назарбоев” қабилидаги шиорларни ҳам ҳайқирганлар.

Ўтган ойда президент Нурсултон Назарбоев Хитой томони Қозоғистондан 1 миллион 200 минг гектар ерни ижарага олиш таклифи билан чиққанини маълум қилган эди.

Бироқ кейинчалик Қозоғистон ҳукумати Хитойга ерларни ижарага бериш режаси йўқлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG