Линклар

logo-print

Эрон мухолифати етакчилари ҳукм ижросини қораладилар


Эрон мухолифати етакчилари Теҳрондаги аксилҳукумат намойишларига алоқадорликда айбланган икки шахснинг қатл этилишини кескин қоралади.

Мухолифат етакчилари Мир Ҳусайн Мусавий ва Мехди Каррубийга кўра, Муҳаммад Ризо Али Замоний ҳамда Араш Раҳмонийнинг қатл қилиниши мамлакат фуқароларини қўрқитишга қаратилган.

Маълумки, 11 феврал куни Эронда 1979 йилги Ислом инқилоби хотирланади. Мухолифатчилар фикрича, ҳукумат ушбу сана муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирларининг норозилик намойишларига айланиб кетиши мумкинлигидан ҳадиксирамоқда.
XS
SM
MD
LG