Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:30

Ҳурматли Антон Чехов


Чехов асарларига бугунги кунда ҳам талаб кучли.
Чехов асарларига бугунги кунда ҳам талаб кучли.

29 январ куни Россияда мамлакатнинг таниқли ёзувчиларидан бири Антон Павлович Чехов таваллуд топганининг 150 йиллиги кенг нишонланди. Ушбу байрам нафақат Россияда, балки жаҳоннинг ўндан зиёд давлатида ҳам кенг нишонланди. Чехов бугунги кунда ҳам дунё тилларига энг кўп таржима қилинаётган ёзувчи бўлиб қолмоқда.

Жаҳон бўйлаб минглаб адабиёт иҳлосмандлари 29 январ куни таниқли рус ёзувчиси Антон Чехов таваллуд топганининг 150 йиллигини кенг нишонладилар.

Адиб ўлимидан қарийиб бир аср вақт ўтгач, Чехов жаҳон тилларига ҳануз энг кўп таржима қилинаётган ёзувчилардан бир бўлиб қолмоқда.

Унинг қаламига мансуб асарлар Токио, Сантяго, Деҳли каби шаҳарларда саҳналаштирилмоқда. Бугун Чехов асарларини ўндан зиёд тилларда ўқишингиз мумкин. Жорий йилда эса Чехов асарлари илк бор Африка тиллари, жумладан, сваҳили тилига таржима қилинади. Ҳаттоки Марсдаги кратерлардан бири Чехов номига қўйилган.

Ўзининг соддалиги билан яхши танилган рус адиби бугунги кунда ҳам ҳануз муштарийлар ардоғида қолаётгани билан ҳайратга тушган бўлар эди.

Ўз ўлимидан бир нечай ой аввал Чехов унинг асарлари камида яна етти йил ўқилиши ва кейинчалик унитиб юборилишини башорат қилган эди. Бироқ ёзувчи хотирасига дунё бўйлаб ўтказилаётган турли тадбирлар Чеховнинг адашганини исботламоқда.

Одессада таваллуд топган, бироқ ҳозирги кунда Берлинда истиқомат қилувчи адабиётшунос Юрий Алшвитц Чеховнинг “Чайка” асарида тилга олинган Елец шаҳрида ёзувчи ҳотирасига бағишлаб катта анжуман ўтказди.

Юрий Алшвитц сўзларига кўра, Чехов асарлари келажакда ҳам бир қанча авлодларни ўзига ром қилишда давом этаверади.

-Унинг асарлари, унинг қалами бирон бир муайян асрга тегишли эмас. Фикримча, унинг асарларини 100 йилдан кейин ҳам саҳналаштирса бўлаверади. Унинг асарларида Шекспир асарларидаги каби оддий нарсалар тилга олинади. Чехов сюжетлари жудаям оддий, бироқ бу оддий ҳикояларда кўп нарсаларни кўрса бўлади. Ҳар бир аср бу асарларда ўзи юзланаётган муаммоларни кўради,-дейди Юрий Алшвитц.

Чеховнинг новаторона ижоди рус ва жаҳон драматургиясида янги саҳифа очди. Чеховнинг “Чайка” песасида қаҳрамонларнинг муҳаббат, гўзаллик, санъат ва ҳаёт ҳақидаги ўйлари воситасида уларнинг руҳий дунёси кенг ёритилди. Ушбу песа илк бор 1898 йилда Москва Академик театрида саҳланаштирилди. Бунинг ортидан “Ваня тоға”, “Уч опа-сингил” ва “Олчазор” саҳна юзини кўрди ва катта муваффақият қозонди.

Чеховнинг “Чайка” песаси яқинда Молдова театри томонидан Руминиянинг Брайла шаҳрида ҳам намойиш этилди.

-Чехов инсоний муносабатларнинг барча жабҳаларини қамраб олади,- дейди Молдова театри раҳбари Михай Фусу.

Чеховни нафақат Россияда, балки жаҳоннинг ўндан зиёд мамлакатлари, жумладан, туманли албионда ҳам ардоқлашади. Буюк Британиянинг кўплаб театрлари репертуарларида Чехов песалари ўрин олган.

- Чехов 100 фоиз рус бўлишига қарамай, биз учун у инглиздир. Биз инглизлар истеҳзоли юморимиз билан ном қозонганмиз, Чехов асарларида ҳам юмор, ҳам истеҳзо бор,- дейди британиялик адабиётшунос Росамунд Барлетт.

Ўтган ҳафта Россияда Чехов ҳотирасига бағишлаб олти ойлик театр фестивалига старт берилди. Мазкур фестивалда бир қатор давлатлар, жумладан, Германия, Швеция, Япония, Чили ва Канададан келган театр труппалар иштирок этади.
XS
SM
MD
LG