Линклар

Обама 2011 йилги бюджет харажатларини қисқартирмоқчи


Оқ уй маъмуриятига кўра, президент Барак Обама 2011 йилга мўлжалланган бюджет харажатларини 20 миллион долларга қисқартириш режасини таклиф қилиш ниятида.

Айтилишича, Обама 2011 йилги бюджетнинг камида 120 та моддасига ўзгартишлар киритиш ёки айримларини қисқартиришни таклиф қилмоқда. Оқ уй расмийларининг билдиришича, Обама душанба куни ўз режасини жамоатчиликка тақдим қилади.

АҚШ президенти яқинда қилган чиқишларидан бирида мамлакат бюджетидаги камомадни тўлдириш мақсадида мамлакат ичкарисида амалга оширилаётган айрим дастурларни қисқартириш ёки умуман тўхтатишга ваъда берган эди.

XS
SM
MD
LG